Тожикистон миллий банки олтин ёмбиларни сотувга чиқарди
Тожикистон миллий банки Лондон қимматбаҳо металлар уюшмаси сертификатига эга корхонада тайёрланган олтин ўлчов ёмбиларини сотувга чиқарди.
Банк матбуот хизматининг маълум қилишича, 12 июнда 5, 10, 20, 50 ва 100 граммли ёмбилар сотувга чиқарилди. Олтин ёмбилар нархи бир унция (31,1034768 грамм) олтиннинг Лондонда эрталаб қайд қилинган банклараро нархи бўйича белгиланади.
Бундан ташқари, нархни белгилашда олтин ўлчов ёмбиларини тайёрлаш учун кетган харажатлар, транспорт ва суғурта харажатлари ва божхона тўловлари ҳам ҳисобга олинади.
Бу ёмбилар Тожикистон миллий банкининг Душанбедаги молия ва ғазначилик департаменти томондан жисмоний ва юридик шахсларга сотилади.
Ёмбиларни сотиб олмоқчи бўлган юридик шахслар ёнларида юридик шахс эканликларини, жисмоний шахслар эса шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари керак.
Ёмбилар Тожикистон миллий валютаси – сомонийга сотилади.
Мавзуга оид
12:26
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024