Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ИШИД режаларини билишда АҚШга ёрдам берди
Америка разведкаси исроиллик ҳамкасблари кўмагида ИШИД террорчилари режаларидан воқиф бўлишган. Террорчилар ноутбуклардан самолётлар учун боммба сифатида фойдаланишни қасд қилишган, деб ёзмоқда The New York Times.
Нашрнинг Америка вакилларига таянган ҳолда ёзишича, Исроилнинг киберхавфсизлик соҳасидаги мутахассислари "бир неча ой муқаддам Сурияда портловчи қурилмаларни тайёрлаш бўйича унча йирик бўлмаган гуруҳга қўшилишган". "Шу билан, АҚШ террорчиларнинг ноутбук батареяларига ўхшаш бўлган портловчи мосламаларни ишлаб чиқаётгани ва аэропортлардаги текширув тизимларини "алдаши" мумкинлигидан хабар топган", — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу маълумот асосида "АҚШ ва Буюк Британияда март ойидан бошлаб асосан мусулмон аҳолига эга 8 мамлакатнинг 10 аэропортидан самолёт бортига йирик электрон қурилмаларни олиб чиқиш тақиқланди".
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025