Тошкентдаги қатор кўчаларнинг номлари ўзгарди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2 июнь куни имзоланган «Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги 7 туманда кўчалар номларига ўзгартиришлар киритилган.
Қарорга кўра, Бектемир, Яшнобод, Олмазор, Учтепа, Юнусобод, Сергели ва Яккасарой туманларидаги баъзи жой, кўчаларга янги ном берилган ва қайта номланган. Жумладан, Бектемир туманидаги Бардонкўл кўчаси Мажнунтол кўчаси деб қайта номланди. Яккасарой туманидаги Фозилота қабристони Яккасарой қабристони деб аталадиган бўлган.
Яшнобод туманидаги Паҳлавон Маҳмуд-2 тор кўчаси — Паҳлавон Маҳмуд кўчаси, М.Мусахонов 1-тор кўчаси —Паҳлавон Маҳмуд тор кўчаси ҳамда М.Мусахонов 1 ва 2-берк кўчалари — Паҳлавон Маҳмуд 1 ва 2-берк кўчалари дея қайта номланди.
Олмазор туманидаги Янги тор кўчалар Чуқурсой 6-7-8- тор кўчаси ва Норазтепа 5-6-7-8-тор кўчаси деб номланди. Учтепа туманидаги Туятортар кўчаси Кўкча Оқтепа кўчаси деб қайта номланди.
Юнусобод туманидаги Боғишамол ва Янгишаҳар кўчалари оралиғидаги янги кўчага Янгишаҳар кўчаси ҳамда Дўрмон йўли ва Боғишамол кўчалари оралиғида ташкил топган кўчага Дўрмон йўли кўчаси деб ном берилди. Шунингдек, Аҳроробод 2-берк кўчаси Аҳроробод тор кўчаси деб номланди.
Сергели туманидаги Янги тор кўчаларга Саватчи 2-3-4-5-6-тор кўча, Шоҳруҳия кўчасига Само кўчаси, Янги берк кўчаларга Само 1-2-берк кўчаси, Ҳамза кўчаси Фаввора кўчаси деб номланди. Қўйлиқ-6 даҳасидаги янги кўчага Нуфузли кўчаси дея ном берилган ("Қўшқўрғон" маҳалласи). Сайфи Олимов 1-берк кўчаси Қумариқ 4-берк кўчаси дея қайта номланган (туташ кўча номлари уйғунлаштирилган).
Янги ном берилган ва қайта номланган кўчалар рўйхати билан батафсил ушбу ҳужжатда (PDF) танишиш мумкин.
Мавзуга оид
07:30 / 25.09.2024
Тошкентда Malibu-2 ва Lacetti тўқнашиши оқибатида уч киши жароҳат олди
14:37 / 31.07.2024
Қўйлиқдаги овқат бозори фаолияти тўхтатилди
13:38 / 07.06.2024
Шавкат Мирзиёев Яккасарой ва Яшнобод туманларига ташриф буюради
09:20 / 25.05.2024