Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдан қочаман деб бармоқсиз қолган мигрант Канададан бошпана топди
АҚШдан депортация қилинишдан қўрқиб қочган ганалик Раззоқ Иял қочқин мақомини олди. Иял ва унинг дўсти қочиш вақтида юзлаб километрни пиёда босиб ўтишди. Иял совуқ ҳаво туфайли икки қўлидаги бармоқларини йўқотди. BBC шу ҳақда хабар берди.
"Мен барибир хурсандман, чунки агар Ганага қайтсам, ҳаётдан жудо бўлишим мумкин. Ҳозир эса бор-йўғи бармоқларимни йўқотдим", - деди Иял сешанба куни журналистлар билан бўлган суҳбатда.
Иял ва унинг дўсти январь ойи бошида, АҚШда миграция билан курашишга бел боғлаган Дональд Трампнинг инаугурациясидан бироз олдинроқ Канада томон йўл олишган.
Икки дўст чекка шаҳарилардан биригача таксида етиб олишди, уёғига эса қорли далалар бўйлаб пиёда ҳаракатланишди.
Улар Манитоба провинциясигача яёв боришди, у ердан ўтиб кетаётган юк машинаси уларни олиб кетди. Иккиси ҳам шифохонага етказилди.
Манитобадаги Канада миграцион идорасининг бўлими вакили мигрантлар топилган Эмерсон шаҳрида қишда ҳарорат Цельсий бўйича 18 даражага етиши мумкинлигини таъкидлади.
Ияланинг сўзларига кўра, ватанида унга ҳукумат таҳдид қилади, шу боис унга қочқин мақоми берилди. У маҳаллий ОАВга берган интервьюсида Гана ҳукумати таъқибидан шикоят қилган.
Ияла ва унинг дўсти Манитобадан топилиб, уларнинг тарихи матбуотда ёритилгач, Эмерсон шаҳри чегарасидан яна бир неча юз киши ўтган.
Июнь ойида Канада чегарасидан бир километр нарида собиқ Гана фуқароси Мэвис Отутайнинг жасади топилган, у АҚШда муддати ўтган виза билан яшаб келаётган бўлган ва Торонтога қочаётган бўлган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025