Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франциялик учувчи Ла-Маншни учар машинада кесиб ўтди
Франциялик учувчи Бруно Веццоли Ла-Манш бўғозини параплан ва енгил ҳар қандай ерда юрувчи транспорт воситаси – багги гибридига ўхшаш бўлган учар машинада кесиб ўтди.
Рейтер агентлигининг хабар беришича, “Пегас” номли қурилма Франциянинг Кале порт шаҳри яқинидаги учиш-қўниш йўлагидан тезликни олган бўлиб, старт нуқтасидан 59 километр масофада, Британиянинг Дуври яқинида сувга қўнган.
“Пегас”ни ишбилармон Жеров Дофи яратган. У авиация соҳасидаги кашфиётчилар – бразилиялик Альберто Сантос-Дюмон ва француз Луи Блерионинг ишларидан илҳомланган. 1909 йилда Блерио Ла-Маншни кесиб ўтган илк учувчига айланганди.

Дофи дунё атрофини 80 кун мобайнида айланиб чиқиши мумкин бўлган учар машинани лойиҳалаштиришни режалаштирган.
Мавзуга оид
23:14 / 30.09.2024
Борис Жонсон миграция инқирозида Франция президентини айблади
13:07 / 04.09.2024
Ла-Маншда мигрантлар қайиғи ағдарилиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди
18:07 / 04.11.2021
Ла-Маншда 400 нафардан ортиқ мигрант қутқарилди, бир киши ҳалок бўлди
23:11 / 21.07.2019