Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландияга янги бош вазир тайинланди
Ирландия парламенти қуйи палатаси – Дойл депутатлари "Fine Gael" (Бирлашган ирландлар) партиясининг янги етакчиси Лео Варадкар номзодини Ирландия бош вазири лавозимига маъқуллашди.
Яқин соатларда Варадкар давлат раҳбари қароргоҳига бориб, президент Майкл Хиггинс қўлидан ижроия ҳокимиятининг атрибути – идора муҳрини олади. 14 июнда у янгиланган вазирлар маҳкамаси таркибини эълон қилиши кутилмоқда.
Лео Варадкар 18 майга ўтар кечаси "Fine Gael" етакчиси ваколатларини топширган, эндиликда собиқ бош вазир Энда Кенни ўрнини эгаллайди. 2 майда Варадкар партия ичидаги сайловларда 60 фоиз овоз олиб, ўзининг ягона рақиби Саймон Коувенини ютиб чиққанди ва шу тариқа Ирландия бош вазири лавозимига асосий даъвогарга айланганди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
11:08 / 06.03.2025
Ирландия Киевга махсус топшириқли кучларни юбориши мумкин
19:19 / 24.02.2025
Британлар Ирландия фуқаролигини олиш учун рекорд даражада ариза берди
19:00 / 25.01.2025