Жаҳон | 08:09 / 14.06.2017
12453
1 дақиқада ўқилади
Лондон шарқидаги 27 қаватли бинода кучли ёнғин содир бўлди
Лондон шарқида жойлашган 27 қаватли турар-жой биносида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ўт ўчириш хизмати твиттерда маълум қилди.
Қутқарувчилар маълумотларига кўра, воқеа Кенсингтон туманининг шимолидаги Lancaster West Estate биносида юз берган. Ёнғинни ўчиришга 200 га яқин ўт ўчирувчи ташланган.
Маълум қилинишича, ёнғин тонг отишига яқин бошланган. Полиция бинодан одамларни эвакуация қилмоқда. Полиция маълумотларига кўра, фалокат оқибатида камида икки киши жароҳат олган. Уларда тутундан заҳарланиш аломатлари қайд қилинган.
Ёнғин суратлари ва видеолари ижтимоий тармоқларда жойлаштирилмоқда. Бу суратлардан бинонинг анчагина қисми ёнғин билан қамраб олинганини кўриш мумкин.
Ёнғин сабаблари ҳали ўрнатилмаган.