Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари қай даражада қўллаб-қувватланмоқда?
Кексаларга эҳтиром кўрсатиш қон-қонимизга сингиб кетган олийжаноб фазилатлардандир. Шу ўринда умр йўли барчамиз учун ҳақиқий ибрат мактаби бўладиган илм-фан фидойиларига эътибор ва ғамхўрликнинг янада ошаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айни мақсадга қаратилгани билан диққатга сазовор.
Мазкур қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида диспансеризациядан ўтказилиб, унинг натижаларига кўра соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналишини кўрсатган ҳолда санаторий-курорт картаси очилиши ва курорт-соғломлаштириш ҳамда санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар ажратиш учун уларнинг рўйхатлари бир ой муддатда шакллантирилишини таъминлайди.
Шунингдек, 2017 йилда йўлланмаларни тақсимлаш режаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн кун муддатда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Санатория-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасалари ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги “Ўзбекистон” курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамияти билан шартномалар тузилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига йўлланмалар берилишини таъминлаш вазифаси ҳам белгиланган.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025