Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon компанияси Whole Foods Market савдо тармоғини 13,7 млрд долларга сотиб олмоқчи
АҚШнинг Amazon компанияси Whole Foods Market супермаркетлари тармоғини 13,7 млрд долларга сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Amazon хабарида маълум қилинди.
Компаниянинг таъкидлашича, Whole Foods Market ўз савдо маркаси остида ишлашда давом этаверади. Супермаркетлар тармоғи раҳбари Жон Мэки директор бўлиб қолаверади, компания бош қароргоҳи ҳам аввалги жойида – Остин шаҳрида қолади.
Битим тартибга солувчи идоралар ва Whole Foods Market акциядорлари томондан маъқулланиши керак. Битим 2017 йил 2-ярмида ёпилиши кутилмоқда.
Amazon Сиэтл шаҳрида жойлашган ва интернет орқали савдо қилиш ҳажми бўйича энг йирик компаниялар қаторига киради.
Мавзуга оид
21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
20:44 / 07.05.2025
8 ёшли бола онасининг телефонидан 70 минг дона конфет буюртма қилди
13:24 / 30.04.2025
Оқ уй Amazon'нинг бож миқдорларини ошкор этиш режаларини танқид қилди
07:50 / 29.04.2025