Жамият | 20:31 / 16.06.2017
6165
1 дақиқада ўқилади

Европада биринчи бўлиб юрак ўтказиш операциясини амалга оширган жарроҳ вафот этди

Фото: AFP 2017 / PIERRE-FRANCK COLOMBIER

Европада биринчи бўлиб юрак ўтказиш операциясини амалга оширган жарроҳ-кардиолог  Кристиан Каброль Парижда 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда шифокор яқинларига иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Каброль 1968 йилда юрак ўтказиш бўйича оламшумул операцияни бажарган Париждаги Сальпетриер шифохонасида 16 июнда эрталаб вафот этди.

Кристиан Каброль 1925 йилда туғилган. Франциялик сиёсий арбоб бўлиб, 1968 йилда Европада биринчи бўлиб инсон юрагини кўчириб ўтказиш операциясини ўтказган. Каброль ушбу операцияни жанубий африкалик жарроҳ Кристиан Нетлинг Барнард дунёда биринчи бўлиб шундай операцияни ўтказгандан бор-йўғи бир неча ойдан кейин ўтказган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид