Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Конте ва «Челси» ўртасида зиддият юзага келди
«Челси» жамоаси бош мураббийи Антонио Конте раҳбарият билан ўртада юзага келган зиддият туфайли жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Itala хабар тарқатган.
Италиялик мутахассис ўзининг трансфер мақсадлари амалга оширилмаётганидан норози бўлмоқда.
Mirror нашри бироз аввалроқ «Челси»раҳбарияти билан боғланиб, бу миш-мишларни инкор қилган эди. Аммо Sky Sport Italia «вазият тахмин қилинганидан ҳам жиддийроқ» экани ҳақида ёзмоқда. Контенинг ўрнига номзодлар ҳам айтилмоқда. Улардан бири - ўтган мавсумда «Боруссия»ни бошқарган Томас Тухель.
Яқин вақтлар ичида Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтиши ва масалага ойдинлик киритилиши, якунда Конте истеъфога чиқиши ҳам мумкин.
Мавзуга оид
14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари
21:06 / 10.03.2025
Британия ҳукумати суд орқали Абрамовичнинг 2 млрд фунтини тортиб олмоқчи
11:30 / 26.01.2025
Мбаппеда илк ҳет-трик, Ҳусановда омадсиз дебют. Кун ўйинлари
01:58 / 26.01.2025