Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тақдирини оғуга боғлаганлар
Чуст туманида яшовчи Холбек Турсунов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2013 йилда жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди томонидан гиёҳвандлик моддасини сотгани учун 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, кейинчалик бу ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилган эди. Бироқ Х.Турсунов бундан тегишли хулоса чиқармади. Оғуфурушлик билан шуғулланишни яна бошлаб юборди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.
Х.Турсунов таниши С.Алимовга 2 бўлак 15,67 грамм миқдорида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини келишилган нархида сотаётган пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Бундан ташқари, унинг яшаш хонадонидан ҳам ушбу турдаги гиёҳвандлик моддаси топилди.
Унинг ҳамқишлоғи Баҳрор Асроров ҳам шериги каби “тавбасига таянмаганлардан” бўлиб, шу жиноят туфайли аввал судланганлигига қарамай, такроран бу ишга қўл урди. Б.Асроров аввалдан Х.Турсунов билан гиёҳвандлик савдоси бўйича ҳамкор эди.
Шу куни Баҳром ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан оғу савдоси устида қўлга олинди. Ҳар икки оғуфуруш суд ҳукмига кўра жазога тортилди.
Мавзуга оид
08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди
10:38 / 11.04.2025
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди
11:50 / 25.03.2025
Ҳудудларда салкам 100 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди
14:36 / 16.03.2025