Жамият | 12:18 / 16.06.2017
120420
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда даҳшатли ЙТҲ рўй берди

2017 йил 15 июнь куни соат 19:30 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, КҲАЙ кўчасида жойлашган “Гранд Нур” меҳмонхонаси қаршисида фожеали йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББнинг хабар қилишича, ҳайдовчи Олмазор туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган Н.А. “МАТИЗ” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, пиёда Олмазор туманида яшаган, 2013 йилда туғилган Қ.Ф.ни уриб юборган. 

Натижада пиёда тан жароҳати олиб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва 16 июнь куни соат 01:00 да ушбу шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Таҳририятдан: Ҳурматли ота-оналар доимо ҳушёр бўлинг! Ўз фарзандингизни назардан четда қолдирманг! Юқоридаги фожеали ҳолатлар юз бермаслиги учун ҳар бир инсон кўчада, йўлда ҳаракат қилаётганда, кетаётганда диққатни бир жойга жамлаши, транспорт воситасини бошқараётган чоғда бошқа ишларга чалғимаслиги керак.

Мавзуга оид