Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ИИВ раҳбари Тожикистонга ташриф буюради
Ўзбекистон Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов жорий йил июнь ойи охирида Тожикистонга боради. Asia Plus агентлиги Тожикистон ИИВдаги манбасига таянган ҳолда шу ҳақда хабар қилмоқда. Бу Ўзбекистон ИИВ раҳбарининг қўшни республикага сўнгги 20 йилдаги илк сафари бўлади.
Ўзбекистон Ички ишлар вазири МДҲга аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари Кенгаши мажлисида иштирок этади. Анжуман 27-29 июнь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Азизов сафари чоғида Тожикистон ИИВ раҳбарияти ҳамда республика ҳукуматидаги куч тизимларининг юқори лавозимли мулозимлари билан учрашади.
Сўнгги маротаба Ўзбекистон Ички ишлар вазири 19 йил муқаддам Тожикистонга келган. Ўша вақтда бу лавозимни Зокиржон Алматов эгаллаб турган эди.
Бироқ, Кун.uz Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматига қўнғироқ қилиб, ушбу ташрифга ойдинлик киритишни сўраганда, матбуот хизмати вакили вазир Абдусалом Азизовнинг Тожикистондаги йиғилишда бевосита иштирок этиши ҳамда ушбу республикага бориши аниқ эмаслигини таъкидлади.
Абдусалом Азизов шу йилнинг январь ойида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига раҳбар сифатида тайинланган эди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025