Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия аэропортларидан бирида террор таҳдиди туфайли йўловчилар эвакуация қилинди
Германия полицияси Штутгарт аэропортида Bulgaria Air авиакомпанияси самолётидаги 180 нафар йўловчини эвакуация қилди. Самолёт Варнага парвоз қилиши керак бўлган. Stuttgarter Zeitung нашри шу ҳақда хабар берди.
Манбага кўра, йўловчилардан бири чегара хизмати ходимига самолёт бортида бошқа бир йўловчи томонидан тайёрланаётган теракт ҳақида хабар берган. Экипаж хабарни жиддий хавф сифатида қабул қилиб, полицияни чақирган.
Йўловчилар эвакуация қилинганидан кейин уларнинг юклари махсус ўргатилган итлар томонидан ўрганиб чиқилди. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг сўзларига кўра, ҳеч қандай хавф манбаи топилмаган.
Воқеа натижасида икки эркак терактга тайёргарлик кўришда гумонланиб, қўлга олинган. Полиция ҳозирча гап ҳақиқий теракт таҳдиди ҳақида кетяптими ёки "муваффақиятсиз ҳазил" ҳақидами - аниқлай олмади. Маълумотларга кўра, гумондорларнинг ёши ва миллатига аниқлик киритилмоқда.
Bild нашрида маълум қилинишича, таҳдид натижасида Штутгарт аэропортидаги барча рейслар вақтинча бекор қилинган. Ҳозирга келиб эса, аэропорт доимий режимдаги фаолиятини тиклаган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025