Жаҳон | 13:59 / 18.06.2017
17249
1 дақиқада ўқилади

ГФР ТИВ раҳбари: Обаманинг Россияни камситишга уриниши катта хато бўлган

Фото: AP

ГФР ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль Вашингтон Москва билан муносабатларини қайтадан йўлга қўйиш имконини топишига умид билдирди. У Welt am Sonntag'га берган интервьюсида шу мавзуга тўхталди

"АҚШнинг янги маъмурияти Россия билан муносабатларни янгидан бошлаш йўлини топса, яхши бўларди", - деди Германия ТИВ раҳбари. 

Габриэлнинг сўзларига кўра, Сурия, Ливия, Украина ва сайёранинг бошқа нуқталаридаги можароларни русларнинг иштирокисиз уддалаб бўлмайди. 

Шунингдек Германия вазири Барак Обаманинг Россияни камситишга уриниши катта хато бўлганини таъкидлаган. "Мен, аввалгидек, Вашингтон бу хатосини тўғирлашига умид қилиб қоламан", - деди ГФР ташқи сиёсий идораси раҳбари.

Шу билан бирга Габриэль ҳозир гўёки Вашингтон ва Москва бир-биридан юз ўгираётгандек тасаввур пайдо бўлаётганини қайд этди. 

Мавзуга оид