Қирғизистон президенти лавозимига илк номзод сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширди
Қирғизистон президенти лавозимига илк номзод Қирғизистон марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширди. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳужжатларни топширган илк номзод "Лига – Антикризис" жамоатчилик бирлашмаси раиси, Жалолобод вилояти Бозор-Қўрғон туманида яшовчи Назарбек Нишонов бўлди. У аввал Қирғизистон ватанпарварлик партияси етакчиси бўлган.
Нишонов муваққат ҳукуматни танқид қилиш ва 2012 йил декабрда "тоза мухолиф кучлар" деб аталувчи халқ-ватанпарварлик инқилобий ҳаракатини яратгани билан маълум. Таъкидланишича, ҳаракат бирорта фаол иш олиб бормаган.
2007 йилда Қирғизистон ички ишлар вазирлиги Нишонов ўта йирик миқдордаги маблағларни ўғирлагани учун қидирувда бўлганини маълум қилган.
Қирғизистон президенти лавозими учун номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун даъвогарлар ўзларини қўллаб-қувватловчи 30 мингта имзо тўплашлари ва бир миллион қирғиз соми миқдорида гаров пули киритишлари керак.
Мавзуга оид
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади
18:09 / 05.11.2024