Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов: “Туркиянинг йирик банки бир ой ичида Ўзбекистонда ўз филиалини очади”
2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда дастлаб Савдо-саноат палатасининг собиқ раиси Алишер Шайхов, кейинроқ республика бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.
Қурултой давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокчилар билан очиқ мулоқот ташкил этди. Мулоқот чоғида тадбир қатнашчилари тадбиркорлик соҳасидаги мавжуд муаммолар юзасидан саволлар беришди. Таъкидлаш жоизки, ушбу йиғилишда кўплаб муаммоли масалаларга ижобий ечим топилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири яқин бир ой ичида Туркиянинг “Зироат” банки Ўзбекистонда ўз филиалини ишга туширишини маълум қилди.
“Яқин бир ой ичида Туркиянинг энг йирик банкларидан бири – “Зироат” банки Ўзбекистонда ўз филиалини ишга туширади. Туркия ҳукумати мамлакатимизда молиявий-ҳуқуқий кичик бизнес бўйича 500 миллион доллар миқдорида ўз линиясини очади”, - дея қайд этди Абдулла Арипов.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025