Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учтепада “Нексия” қулфини бузиб, ўғирлик қилмоқчи бўлган шахс ушланди
2017 йилнинг 18 июнь куни тахминан соат 14:00 ларда, Туйғунов Жавоҳир Дилшод ўғли Учтепа тумани ҳудудида фуқаро Ихтиёров Шамсиддинга (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашина эшигининг қулфини бузиш йўли билан очиб, ўғрилик содир этмоқчи бўлган вақтида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 169-моддаси 1-қисми (ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишга суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.
Мавзуга оид
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
14:13 / 16.02.2025
Фарғонада ўғирликка тушган йигит онани болалари кўз ўнгида ўлдирди
19:12 / 30.01.2025