Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўзгарди
Жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон банклар Ассоциацияси биносида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда дастлаб Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов раислик қилган, кейинроқ республика бош вазири Абдулла Арипов раислик қила бошлаган.
Кун.uz мухбирининг хабар беришича, қурултойда ташкилий масала кўрилган. Шу кунга қадар Савдо-саноат палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Алишер Эркинович Шайхов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.

Алишер Шайхов . Фото: Chamber.uz
Унинг ўрнига Президент тақдимига кўра Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Адҳам Икромов тайинланган.
Икромов Ўзбекистон Президентининг ташкилий-кадр масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари ва Президент ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси ректори сифатида ишлаб келаётганди. "

Адҳам Икромов. Фото: "Кун"
Маълумот учун, 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Фармон аввало тадбиркорлик фаолияти ривожланиши ва бизнеснинг қонуний манфаатлари муҳофазасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолияти тубдан такомиллаштирилишини назарда тутади.
Айрим манбаларга кўра, Алишер Шайхов Европа давлатларидан бирида Ўзбекистоннинг элчиси сифатида фаолиятини давом эттиради.
Мавзуга оид
22:20 / 11.02.2025
“Озиқовқатсаноат” уюшмаси фаолияти тикланиши мумкин
16:21 / 24.01.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин
16:07 / 03.12.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
17:30 / 27.11.2024