Жаҳон | 00:37 / 21.06.2017
8643
1 дақиқада ўқилади

Перу ҳукумати Мачу-Пикчуга келувчи сайёҳлар оқимини камайтирмоқчи

Фото: globallookpress.com

Перу ҳукумати ЮНЕСКО томонидан кўрсатилаётган босим сабабли қадимий шаҳар Мачу-Пикчуга сайёҳлар оқимини камайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, мажмуа ташриф буюрувчилар оқими кўпайиб кетгани сабабли хавф остидаги объектлар рўйхатига киритилмоқчи бўлган. Ўтган йили Мачу-Пикчуга 1,4 млн киши келган. Қадимий мажмуа анчадан бери сайёҳлар орасида машҳур қадамжо ҳисобланади, бироқ охирги йиллар у борган сари оммалашмоқда.

1 июлдан мажмуага назорат билан ўтказиш тартиби киритилади. Сайёҳлар Мачу-Пикчуга кунига фақатгина икки марта: соат 6:00да ва 17:30да киритиладилар. Ёдгорликка фақат гид билан, 16 кишидан ошмаган гуруҳ бўлиб ташриф буюришга рухсат берилади. Ҳозирча эса сайёҳлар Мачу-Пикчу бўйлаб бемалол сайр қилишлари мумкин. Мажмуага кириш чиптаси нархи аввалгидек 46 долларлигича қолади.

Мавзуга оид