Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Таиланд қиролига ўйинчоқ тўппончадан "ҳужум қилингани" маълум бўлди
Таиланд қироли Рама Х (Маха Вачиралонгкорн) Бавариянинг Эрдинг шаҳрида ўйинчоқ тўппончадан "ўққа тутилгани" маълум бўлди. Воқеа айбдорлари 13 ва 14 ёшли маҳаллий ўсмирлар бўлиб чиққан.
“Биз шарчаларни топиб олдик ва бу рухсат олиш керак бўлмаган «енгил пневматика” – ўйинчоқ қурол эканлигини аниқладик”, деб полиция бошқармаси вакилининг сўзларини келтириб ўтди Bild нашри.
Маълум қилинишича, воқеа 10 июнь куни кечки пайт содир бўлган. Таиланд қироли велосипедда сайр қилиб юрганда буталар орасида беркиниб ўтирган икки ўсмир Рама Х’нинг орқасига пластик ўқлар узишган.
Қирол тансоқчилари воқеа жойига полиция ходимларини чақиртиришган, лекин қирол ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига ариза беришдан бош тортган.
Аниқланишича, "тажовузкор" ёшлардан бири – 13 ёшли ўсмир ҳали жиноий жавобгарликка тортилиш ёшига етмаган, лекин унинг 14 ёшли дўсти тан жароҳати етказишга уриниш моддаси билан жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ҳозирда прокуратура ушбу воқеанинг тергови билан шуғулланмоқда.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025