Жаҳон | 19:07 / 22.06.2017
10929
1 дақиқада ўқилади

Интернетда ИШИД жангарилари шаклларидан иборат сохта Lego сотилмоқда

Осиёдаги қатор давлатларда ИШИД жангарилари шакллари бўлган Lego сохта конструкторлари сотувга чиқди, деб хабар бермоқда RT.

Тўпламга жангарилар шаклчалари, шунингдек, бензинли арра, таймерли динамит ва катапульта орқали ишга тушириш мумкин бўлган ёнувчи бочкалар киради.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган конструктор рекламасида қатл этиш саҳнаси ҳам тасвирланган.

Тўпламларни Хитой фирмаси тарқатиш билан шуғулланмоқда. Lego вакили Камилла Педерсоннинг RT’га билдиришича, бу сохта маҳсулот.

"Бу Lego маҳсулоти эмас. Компаниямиз фаолияти болаларнинг ривожига йўналтирилгани ҳолда, биз, албатта, бундай маҳсулотни ҳеч қачон чиқармаган бўлардик", - дейди у.

Австралиянинг 9NEWS портали маълумотига кўра, Малайзия фуқароларидан бири ўз ўғлининг ёнидан шундай тўпламни топиб олган. Унинг сўзларига кўра, болакай уни 2 долларга харид қилган. Аёл топилма ҳақида полиция ва ислом кенгашига мурожаат қилди.

Мавзуга оид