Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда мерган ИШИД жангарисини қарийб 3 ярим минг метр масофадан ўқ узиб ўлдирди
Канаданинг нуфузли қуролли кучлари мергани кишини ўқ узиб ўлдириш мумкин бўлган масофа бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Шу тариқа, ҳарбийлардан бири ИШИДнинг икки жангарисини Ироқда 3450 метр масофадан ўқ узиб ўлдирган. Мўлжални аниқ нишонга олиш учун ўн сония талаб этилган, холос, деб хабар бермоқда The Globe and Mail.
"Тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлиши мумкин бомбаларга қараганда, биз мерганлардан фойдаланмоқдамиз. Жангарилар шундай масофадан ҳаттоки нима бўлаётганини ҳам тушунишмайди", - деган ҳарбий манба.
Ўқ йирик калибрли McMillan TAC-50’дан узилган. Манба сўзларига кўра, маълумот ҳали текширилмоқда, бироқ, афтидан, бу янги жаҳон рекорди.
Бирлашган тезкор гуруҳ (Joint Task Force) асосан террорчиликка қарши амалиётларда иштирок этади. Бу нуфузли бўлим ҳақида маълумотлар сир сақланади, Канада ҳукумати ҳам, Миллий мудофаа вазирлиги ҳам бўлинма имкониятлари, тузилмаси ва миссиялари ҳақида изоҳ бермайди.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025