Спорт | 16:33 / 22.06.2017
27858
1 дақиқада ўқилади

«Реал» икки жиддий трансферни ҳал қилган

Мадриднинг «Реал» клуби «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва «Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан келишувга эришган. Бу ҳақда Мarca хабар тарқатди.

Ҳозирда «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан таътилдан қайтишини кутмоқда, шундан сўнг бу ёш футболчиларнинг трансфери масаласи узил-кесил ҳал бўлади.

Доннарумма испан гранди таркибига бу мавсумда келиб қўшила олмайди, «Милан» раҳбарияти уни 2018 йилгача, унинг шартномаси муддати якунланмагунча келиб қўшила олмайди. Воқеаларнинг бундай ривожига «Реал» қаршилик қилмайди, Мадрид Доннарумма бошқа клубга ўтиб кетмаслик бўйича ваъдасида туришига ишонч билдирмоқда.

Мбаппе масаласи ҳал этиб бўлинган, у «Реал»да ўйнашга қарор қилган, бу трансфер қиймати 130 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Мавзуга оид