Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом Каримов туғилган хонадонда ифторлик дастурхони ёзилди (видео)
22 июнь куни Самарқанд шаҳридаги Бибихоним кўчаси 124-уйда, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган хонадонда муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди.
Ушбу хайрли тадбирга Самарқанд шаҳри аҳли, қолаверса, бошқа ерлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюришди. Қорилар томонидан Аллоҳнинг каломи қироат қилиниб, унинг савоби Ислом Каримов руҳига бағишланди. Бундан ташқари, ифторликка қадам ранжида қилган меҳмонлар ҳам Биринчи Президент ҳақига дуога қўл очишди.
Эслатиб ўтамиз: мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрь куни, 78 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025