ОАВ: American Airlines Qatar Airways’дан норози
American Airlines Qatar Airways’нинг Америка компаниясининг 16,7 млн акциясини фонд бозорида 808 млн долларга сотиб олиш бўйича режаларига салбий муносабатда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетасига American Airlines раҳбари Даг Паркер хабар берди.
Унинг маълум қилишича, Қатар авиаташувчиси шундай катта улушни қўлга киритиши мумкинлигидан “бахтли эмас”. Паркернинг баҳолашича, Qatar Airways раҳбари Акбар ал-Бакирнинг ёндашуви “ғалати ва тушунарсиз”. Унинг таъкидлашича, ал-Бакирга ўз позициясини аниқ етказган.
Аввалроқ American Airlines Qatar Airways ушбу авиакомпанияда 4,75 фоизлик улушни харид қилиш, ҳамда уни ижобий ҳолат давом этадиган бўлса 10 фоизга қадар ошириш ниятида эканини маълум қилганди. Қатар авиаташувчиси бундай қадамни “яхши сармоявий имконият” деб атади ҳамда American Airlines директорлар кенгашида овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритишда “пассив позицияга риоя этиши” ҳақида ваъда берган.
WSJ’нинг аниқлик киритишича, АҚШ қонунлари хорижий хусусий корхоналарга Американинг исталган авиакомпаниясида 49 фоизгача акцияларга эгалик қилишга рухсат беради, бироқ, овоз бериш ҳуқуқи тақдим этиладиган бўлса, бундай рухсат фақатгина 25 фоиз акцияларгача берилади.
Ўтган ҳафтада Акбар ал-Бакир АҚШ президенти Дональд Трампга айблов билан чиққанди. Унинг айтишича, Трамп Қатарнинг ёнини олмаган ва шу тариқа қўшни давлатлар томонидан амирлик ҳаво ҳудуди “қамали” давом эттирилишига замин яратган. Компания раҳбари фуқаролик авиацияси халқаро ташкилотига шикоят билан чиқиш ниятида эканини ҳам маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:00 / 21.10.2024
Мадридда ҳукуматга қарши кўп минг кишилик акция ўтказилди
07:10 / 03.08.2024
Rolls-Royce ҳар бир ходимига 700 фунт стерлинг қийматидаги акцияларни беради
16:35 / 22.06.2024
Биржа Алоқабанк акциялари сотувини тўхтатди
17:31 / 02.06.2024