Самарқандда тунги клублар бўйича ўтказилган рейдда 14 ёшли бола меҳнатидан фойдаланаётгани аниқланди
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси ҳамда СТВ телеканали ҳамкорликда ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, вояга етмаганларни тунги вақтда назоратсиз юришларининг олдини олиш мақсадида «Тунги рейд» ўтказилди.
Самарқанд ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан «СамСити», «Ле Гранд», «Пандора» ва бошқа тунги клублар бўйича ўтказилган текширувда бир қатор қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Хусусан, «Шарқ пазандаси» МЧЖ раҳбарияти 14 ёшли вояга етмаган боланинг меҳнатидан фойдаланиб келган.
Тунги клубларда вояга етмаган ёшларнинг кўпчилиги ярим тунда спиртли ичимликлар истеъмол қилаётганлиги аниқланган. Рейд давомида тунги клубда бўлган ёш қизлар билан ўтказилган суҳбатда аниқланишича, уларнинг аксариятининг ота-онаси хорижда.
Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимининг айтишича, тунги клублар соат 23:00 гача ишлаши мумкин. Акс ҳолда ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан тунги клублар эгаларига нисбатан муайян чоралар кўрилади.
Жорий йилнинг сўнгги 5 ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида 15 та рейд ўтказилиб, вояга етмаганларга тегишли тартибда чоралар кўрилган.
Ф.Норбўтаев
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
12:28 / 11.11.2024
Тошкентда ноқонуний ташқи рекламаларни олиб ташлаш бўйича рейд ўтказилди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024