Жамият | 10:37 / 23.06.2017
4728
1 дақиқада ўқилади

Таиландда Facebook, YouTube ва Netflix’га нисбатан чекловлар киритилиши мумкин

Фото: Getty Images

Таиландда Facebook, YouTube ва Netflix’га нисбатан чекловлар киритилиши мумкин.

Bangkok Post’нинг хабар беришича, ҳукумат компаниялар мамлакатда маҳаллий юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишмаса, шундай қарорни қабул қилади. Бу интернет тўғрисидаги қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ амалга оширилиши лозим. Чекловлар, хусусан, уларнинг реклама фаолиятига оид бўлиши мумкин.

Таиланд ҳукумати компанияларга маҳаллий бўлинмаларни рўйхатдан ўтказиш учун бир ойдан камроқ муҳлат берди. Уларнинг ушбу мамлакатдаги юридик шахслари 22 июлга қадар пайдо бўлиши керак, дея аниқлик киритган нашр телекоммуникациялар ва телерадиоузатиш бўйича миллий комиссияга асосан.

Мавзуга оид