Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Колумбияда исёнчилар тинчлик сулҳи доирасида барча қуролни топширдилар
"Колумбия инқилобий қуролли кучлари" (FARC) исёнчи гуруҳи мамлакат ҳукумати билан имзолаган тинчлик сулҳини амалга ошириш доирасида барча қуролни топширди. Бу ҳақда БМТнинг Колумбиядаги миссияси маълум қилди.
"Бугунги кунда миссияда "йўл харитаси"га кўра, 2017 йил 1 августгача FARC’нинг 26 та лагери хавфсизлигини таъминлашда қўлланадиган қуролдан ташқари, унинг барча қайд қилинган 7132 дона шахсий қуроли сақланмоқда", деб айтилди БМТ баёнотида.
Колумбия ҳукумати ва исёнчилар 2016 йил 24 ноябрда тинчлик сулҳини имзолашди. Ушбу ҳужжат ярим асрлик қуролли тўқнашувга чек қўйди. 1 декабрдан келишувларнинг амалга оширилиши бошланди. Қуроллар топширилгандан кейин FARC тугатилади, унинг ўрнига сиёсий ҳаракат ташкил этилади.
Мавзуга оид
00:35 / 07.05.2025
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди
22:36 / 24.04.2025
Кокаинни қонунийлаштиришга чақирган Колумбия президенти гиёҳванд моддаларга қарамликда айбланди
00:05 / 18.04.2025
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
18:07 / 19.03.2025