Жамият | 22:39 / 27.06.2017
10418
1 дақиқада ўқилади

Нидерландияга тушган метеорит Қуёш тизимига тенгдош бўлиб чиқди

Фото: Naturalis

Жорий йилнинг бошида Нидерландиядаги Шимолий Ҳолландия провинциясига 500 граммли метеорит тушган эди. Метеорит тушган уй эгалари тошни Лейден шаҳридаги Табиий фанлар музейига топширишди ва у ерда метеоритнинг ёши 4,5 миллиардда экани аниқланди. Dutch News шу ҳақида маълум қилди.

Олимларнинг маълумотларига кўра, метеорит олтинчи турдаги хондрит, яъни Қуёш тизими тенгдоши ҳисобланади.

"У Марс ва Юпитер орасидаги космик чиқинди ва кичик сайёралар кўп бўлган кенгликдан бўлиб, у ердан кўплаб метеоритлар учиб тушади", - деди геолог Лео Кригсман. 

Ҳозирда объект вақтинчалик музей тасарруфида, унинг нархи минг еврога баҳоланмоқда. 

Мавзуга оид