Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергелида ўғри хонадон эгаси томонидан ушланди
2017 йилнинг 23 июнь куни тахминан соат 15:00ларда муқаддам судланган Антон Соболев Сергели туманида яшовчи таниши Павел Николаевнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) хонадонида бўла туриб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 1.270.000 сўмлик маиший техника воситаларини ўғирламоқчи бўлган вақтида, хонадон эгаси томонидан ушланган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан, Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25, 169-моддаси 1-қисми (ўғирликка суиқасд) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
16:42 / 14.05.2025
Тошкентдаги омборхонада юз берган катта ёнғин ўчирилди
10:02 / 10.04.2025
Тошкентда ёнғин чиққан уйда икки йигит пичоқлангани маълум бўлди
10:51 / 08.04.2025