Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кимларнинг хизмат сафарига чиқиши Президент розилигини талаб қилади?
Ўзбекистонда хорижий давлатларга ўз хизмат сафарларини мувофиқлаштириши керак бўлган мансабдор шахслар рўйхати ўзгарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 16 июндаги фармонида сўз юритилади, деб хабар бермоқда Norma.uz.
Ҳужжатга кўра, эндиликда Судьялар олий кенгаши раиси ва унинг ўринбосари, шунингдек, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга хизмати сафарига чиқиш учун Президентнинг розилиги талаб этилади.
Бундан ташқари, Судьялар олий кенгаши судьялари, Биринчи Президент И.Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуаси ва Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази раҳбарлари буни Президент девонининг тегишли хизматлари билан мувофиқлаштириши жорий этилди.
Рўйхатдан ташқи сиёсий тадқиқотлар мувофиқлаштириш-таҳлил маркази директори ва унинг ўринбосари, давлат олий таълим муассасалари проректорлари, МХХ ОТМ раҳбарлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори ўринбосари, Конституциявий суд, Олий суд, ДСҚнинг масъул ходимлари чиқарилди.
Президентнинг «Истеъдод» жамғармаси ижрочи директорининг хизмат сафари давлат раҳбари билан эмас, балки Президент девонидаги илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича Хизмат билан мувофиқлаштирилади.
Мавзуга оид
19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди
19:10 / 22.01.2024
Президентга спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди
19:05 / 22.01.2024
«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» ташкил этилади
09:47 / 19.01.2024