Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги “Тўқимачилик баённомаси” кучга кирди
Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга 2011 йил 7 апрелда имзоланган “Тўқимачилик баённомаси” 2017 йил 1 июлдан бошлаб кучга кирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатда тўқимачилик соҳасини ривожлантиришга муҳим эътибор берилаётганини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ҳужжатнинг кучга кириши мамлакатнинг экспорт салоҳиятни оширишда ва миллий тўқимачилик маҳсулотларнинг Европа бозорларига кириб боришида катта амалий аҳамиятга эга.
Хусусан, ушбу ҳужжат Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида тўқимачилик маҳсулотлари савдоси учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.
Бунда транзит ташишда, Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига қўлланилаётган божхона ва солиқ тўловларига нисбатан ўзаролик асосида энг қулай режимни йўлга қўйиш ҳамда ушбу турдаги маҳсулотлар савдосидаги миқдорий чекловларни олиб ташлаш назарда тутилади.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025