Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистондаги ҳарбий операцияларни қайта тиклаш имкониятларини кўриб чиқмоқда
АҚШ мудофаа вазирлиги раҳбарияти Афғонистонда толибон ва "Ҳаққоний тармоғи" гуруҳи жангариларини йўқ қилиш мақсадида ҳарбий операцияларни тиклаш имкониятини кўриб чиқмоқда. NBC телеканали шу ҳақида хабар берди.
Пентагондаги манбаларнинг маълум қилишича, АҚШ ва Оқ уй ҳарбий идораси ҳозирда Американинг Афғонистондаги стратегиясини қайта кўриб чиқмоқда. Бунда АҚШ президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Герберт Макмастер фаол иштирок этмоқда. Июль ойида Америка етакчисига Афғонистондаги "Толибон" ва "Ҳаққоний тармоғи" ҳаракатларига қарши операцияларнинг қайта тикланишига доир таклифлар тақдим этилиши кутилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Афғонистонда халқаро коалициянинг тахминан 13 минг ҳарбий хизматчиси бор, америкалик 8,4 минг аскар ва офицер ҳам шулар жумласидандир. Улар асосан Афғонистондаги ҳарбийларни ўқитиш билан шуғулланишади, шунингдек ҳарбий маслаҳатчи ролида намоён бўлишади. NBC'да таъкидланишича, бугунги кунда Америка ҳарбий кучлари асосан ИШИД ва "Ал-Қоида" террорчи гуруҳларига зарба беришмоқда, толибларга эса - камдан-кам ҳолатларда.
Маълумотларга кўра, Афғонистонда тахминан 35 минг "Толибон" ҳаракати жангариси мавжуд. ИШИД томонда эса республикада атиги бир неча юз киши жанг қилмоқда. Ҳолбуки, Афғонистон ҳукумати учун толиблар кўпроқ таҳдид туғдиради, дейилади CNN'да.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025