Ўзбекистон | 10:29 / 02.07.2017
49549
4 дақиқада ўқилади

Шоҳкўчадан маҳаллага: Қаршида қатновчи "Дамас"лар тақдири қандай ҳал этилади? (видео)

Хабарингиз бор,  Кун уз сайти “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилига бағишланган “Очиқ мулоқот” лойиҳаси доирасида ўтиб бораётган ойда ижодий сафар билан Қашқадарё вилоятида бўлган эди. Демак, сафар таҳлили ва муҳокамасига мухлисларни чорлаб қоламиз.

Сафар давомида қашқадарёликлардан келиб тушган мурожаатларни ўрганар эканмиз, улар орасида Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб “Дамас” русумли автомашиналарнинг ҳаракатланиши борасида вилоят ҳокимининг фармойишига бўлган муносабат ва амалдаги натижаси эътиборимизни тортди. 

Келинг, мавзуни батафсилроқ баён этамиз. Жорий йил Қарши шаҳар Навойи шоҳ кўчаси  бўйлаб “Дамас” русумли автомашиналарнинг ҳаракатланишини тартибга солиш мақсадида вилоят хокимининг қарори эълон қилинди. Маълумки, Қарши шаҳридаги Навоий шоҳ кўчаси шаҳарнинг марказий кўчаси бўлиб, кўча бўйлаб кўплаб давлат ташкилотлари жойлашган. Шаҳар меҳмонлари ҳам асосан ушбу кўча бўйлаб ҳаракатланади. Табийки, “Дамас” русумли автомашинада асосан йўловчи ташиш билан шуғулланувчилар мазкур кўча бўйлаб ўз фаолятини олиб борар эди. Аммо тартиб ва йўл қоидаларини мунтазам бузган ҳолда. Боиси, мижоз олиш учун курашиш керак. Гўё улоқ талашаётгандек. Бу эса доимий йўл харакат хафвсизлиги қоидаларини бузилишига, турли бахтсиз ҳодисаларнинг содир бўлишига аосий сабаб бўлаётган эди. 

Вилоят хокимининг жорий йил 1 февралидан жорий қилинган қарори айни муаммоларга чек қўйди. Бироқ “ўлжа” илинжида ҳаракатланаётган “Дамасчи” Ўзбекистон кўчасини айланма йўллар, яъни “Оқ тепа” маҳалла фуқаролар йиғинининг Яккасарой ва Ойдин кўчалари оркали кесиб ўтишни бошлайди ва бу кўчаларни ўзларига йўл қилиб олишади. Бизга етиб келган мурожаат ҳам айнан мана шу кўчада истиқомат қилувчи аҳолидан тушган. Ижодий гуруҳимиз мурожаатда айтилган манзилга йўл олди. 

Хақиқатан ҳам Ойдин ва Яккасарой кўчаларида аҳвол яхши эмас. Чанг тўзон кўтарилиб, аҳоли кўчадан “Дамасчи”ларнинг қувлашмачоқ ўйинидан азият чекаётгани ачинарли ҳол. Тасодифни қарангки, аҳоли мурожатини ўрганиш учун борганимизда ўша куни мазкур муаммога ечим топиш учун аҳоли темир тўсиқ қўйишга қарор қилганига гувоҳ бўлдик. 

Тан олиш керак, шундоқ ҳам кичик кўча бугунги кун талабига жавоб бермайди. Энди эса “Дамасчи”ларнинг бетартиб ва кескин харакати билан аҳолига  янада машаққат туғдирмоқда. Улар билан суҳбат давомида Қарши шаҳар маҳалла жамғармаси раиси Нормурод ака Хамзаев ҳам келиб қўшилди.

Биз ахоли мурожаатини эшитганимиздан сўнг, вазиятга холис ёндашиш мақсадида  “Дамасчи”лар билан ҳам суҳбатлашишга қарор қилдик. Уларни ҳам тингладик.

Одатда танганинг икки томони бор, дейилади. Бироқ бизда танганинг учинчи томони ҳам бор. Гап тадбиркорлар ҳақида. Бугун вилоят хокимининг мазкур қароридан қийналаётган тадбиркорлар ҳам бор. 

Мазкур масала, албатта, ўз ечимини топиши керак. Вилоят хокимлиги мутсаддилар мазкур масаланинг ечимини янги таъмирланаётган кўча билан изоҳлашди. Унгача эса барчани сабр қилишга, бағрикенг бўлишга чақирди.

 

Мавзуга оид