Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон жанубида «Толибон»нинг 40дан ортиқ жангариси йўқ қилинди
Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида ўтказилган ҳаво ва қуруқликдаги ҳарбий амалиётлар давомида «Толибон» ҳаракатиниг камида 43 нафар жангариси йўқ қилинган. Бу ҳақда Tolo News агентлиги хабар тарқатди.
Хабар қилинишича, махсус амалиётлар Нава тумани ҳудудида якшанба куни кечқурун хорижий ҳарбийлар кўмагида ўтказилган. Вилоят губернатори офисида маълум қилишларича, операция давомида 27 нафар жангари жароҳат олган. Йўқ қилинган жангарилар орасида 3 нафар дала қўмондони ҳам бор.
Афғонистондаги вазият кейинги йилларда оғирлаша бошлади. «Толибон» радикал ҳаракати мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларида таъсир доирасини кенгайтирмоқда. Жангарилар эндиликда йирик шаҳарларга ҳужум қила бошлашган. Мамлакатда ИШИД таъсиридаги кучлар ҳам пайдо бўлган, бу вақтда бу икки ташкилот ўзаро душман ҳисобланишади.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025