Спорт | 09:40 / 03.07.2017
9181
1 дақиқада ўқилади

Дракслер Конфедерациялар кубогининг энг яхши футболчиси деб топилди

Фото: Twitter

Футбол бўйича Германия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер "Олтин тўп" соҳибига айланди. Мазкур соврин Конфедерациялар кубогининг энг яхши ўйинчисига берилади. 

23 ёшли хавбек Германия термасини майдонга бошлаб тушди. Аввал хабар берганимиздек, унинг жамоаси Конфедерациялар кубоги – 2017 мусобақасининг бош совринини қўлга киритди. Чили термасининг 28 ёшли ҳужумчиси Алексис Санчес "Кумуш тўп", Германия жамоасининг яна бир ёш аъзоси, 22 ёшли Леон Горецка "Бронза тўп"га муносиб кўрилди. 

Конфедерациялар кубогининг "Олтин тўп"ини бразилияликлар Денилсон (1997 йил), Рональдиньо (1999), Адриано (2005), Кака (2009), Неймар (2013) ҳамда француз Робер Пирес (2001) ва Тьерри Анри (2003) қўлга киритишган.

Мавзуга оид