Фан-техника | 22:42 / 03.07.2017
9042
1 дақиқада ўқилади

Касперский АҚШ ҳукуматига антивирус кодини тақдим этишга тайёр

Фото: Raphael Satter / AP / TASS

"Касперский лабараторияси" АҚШ ҳукуматига компания томонидан ишлаб чиқарилаётган дастурлар кодини тақдим этишга рози. Бу ҳақида "Касперский лабараторияси" раҳбари Евгений Касперский Associated Press'га берган интервьюсида маълум қилди. 

Агентлик суҳбатдоши компания Кремль билан боғлиқ гап-сўзларга чек қўйиш учун шунга рози бўлганини таъкидлади. "Агар Қўшма Штатларга керак бўлса, биз код билан бўлишишимиз мумкин. Мен биз қонун доирасида ҳаракат қилаётганимизни исботлаш учун ҳамма нарсага тайёрман", - дея таъкидлади Касперский. У шунингдек АҚШ конгресси олдида чиқиш қилишга ҳам тайёрлигини қайд этган.

Таъкидлаш жоизки, "Касперский лабараторияси" бир неча бор Россия махсус хизматлари билан алоқадорликда гумон қилинган. Шу билан бирга компания дастурлари, айниқса антивируслари АҚШда машҳур. AP'да таъкидланишича, Касперскийнинг Россия ҳукумати билан алоқадорлиги исбот қилинмаган. 

Мавзуга оид