Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Си Цзиньпин расмий ташриф билан Москвага келди
ХХР раиси Си Цзиньпин Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига кўра, расмий ташриф билан Москвага келди. ХХР етакчисининг махсус борти душанба куни Москва шаҳридаги Внуково аэропортига қўнди.
Аэропортда Си Цзиньпинни РФ ТИВ раҳбари ўринбосари Игорь Моргулов, РФнинг ХХРдаги элчиси Андрей Денисов ва ХХРнинг РФдаги элчиси Ли Хуэй кутиб олишди.
ХХР раисининг ишонч билдиришича, мазкур ташриф доирасида Россия ва Хитой янгича келишувларга эришишади.
"Ишончим комилки, мазкур ташриф ғоятда самарали бўлиб, у икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларининг барқарор ривожланишига туртки беради", - дея таъкидлади ХХР раиси.
Бу Си Цзиньпиннинг Россияга давлат раҳбари сифатидаги олтинчи ташрифидир. 4 июль куни ХХР раиси Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, раҳбарлар шунингдек жамоатчилик, ишбилармон доиралар ва икки мамлакатнинг медиаҳамжамияти вакиллари билан ҳам учрашишади.
Шу куннинг ўзида хитой етакчиси РФ бош вазири Дмитрий Медведев билан ҳам учрашиб, у билан савдо, инвестиция, инфратузилма, саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025