Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида юк авиаташуви йўлга қўйилади
Ўзбекистон ва Тожикистон яқин вақт ичида авиақатнов ҳақидаги битимни имзолаши режалаштирилмоқда. Мазкур ҳужжат икки қўшни мамлакат ўртасидаги тўлақонли авиақатновларни мустаҳкамлашга қаратилган. News.tj'да шу ҳақида хабар берилди.
Икки мамлакат ҳукумати ўртасидаги авиақатновга доир келишув лойиҳасини ишлаб чиқиш жорий йил бошида бошланган. Лойиҳанинг якуний варианти икки давлат авиацион раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланган.
Июнь ойи бошида Тожикистон ҳукумати томонидан янги қарор имзоланиб, унга кўра, мамлакатнинг ТИВга "белгиланган тартибда Ўзбекистон билан битимни имзолаш санаси ва жойини мувофиқлаштириш" вазифаси топширилган.
Зарурат туғилган тақдирда Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ўзгариш ва қўшимчалар киритилиши ва мамлакат ҳукумати номидан имзоланиши қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, Душанбе ва Тошкент ўртасидаги мунтазам авиақатнов жорий йилнинг апрелида бошланган. Биринчи рейс 11 апрель куни амалга оширилган. Тошкент-Душанбе-Тошкент рейслари Ўзбекистон ҳаво йўллари компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
ТР Транспорт вазирлигининг фуқаролик авиацияси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анвар Нуровнинг сўзларига кўра, келгусида авиайўловчиларни ташишдан ташқари юк ташиш хизматлари ҳам йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025