Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги Samsung Galaxy A икки камерага эга бўлади
Samsung Galaxy Note 8 компаниянинг икки камерага эга бўлувчи илк қурилмаларидан бири бўлиши кутилмоқда. Бироқ, афтидан, бундан кейин икки камерали ҳолатлар шиддат билан ривожланадиган кўринади.
Яқинда тарқалган хабарлар ҳатто Galaxy A'нинг "бюджет" линейкаси, шунингдек Galaxy C сериясининг премиум смартфонлари ҳам икки камерали бўлишига ишора қилмоқда. Бугунги кунда iPhone 7, LG G5, Lenovo Phab 2 Pro ва ASUS Zenfone 3 ва Хитойнинг кўплаб смартфонлари икки камерали.
Galaxy A смартфонлари ҳақида шу пайтгача ҳеч нарса билмаган бўлсак-да, Galaxy C 10 билан боғлиқ маълумотлар етарлича бўлди. Умуман олганда, уларнинг баъзилари Galaxy C 10 смартфони Galaxy Note 8 релизигача тақдим этилиши ва шу тариқа Samsung'нинг икки камерали илк телефони номини ундан тортиб олишини кўзда тутганди.
Агар Samsung чиндан ҳам Galaxy A ва C серияларини икки камера билан таъминласа, бу хитойлик ишлаб чиқарувчиларга қарата берилган катта зарба бўлади. Таъкидлаш жоизки, Samsung смартфонлари камералари доим компаниянинг кучли томони бўлиб келган.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025