Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олинди
Фарғона ва Бухоро вилоятлари ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тадбир давомида одам савдоси жинояти билан шуғулланувчи гуруҳ қўлга олинди.
Жиззах вилоятида яшовчи Дилшода Р. таниши, Фарғона шаҳрида яшовчи Р. Зумрад билан Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган Н. Муборак ҳамда Тошлоқ туманида яшовчи 1999 йилда туғилган А. Ферузаларни Россия Федерациясига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборишни режалаштиришади.
Уларни Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов ва суд органларидан қочиб юрган М. Нилуфар кутиб олмоқчи бўлган.
Р. Дилшода Р. Зумрадга жиноий ҳаракатларини амалга оширишлари учун Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи А. Қаюм ва О. Толиб ёрдам бермоқчи бўлишган.
Суриштирув ишлар давомида А. Қаюм ва О. Толиб лар М. Нилуфарнинг телефон орқали қилган илтимосига кўра Р. Дилшода, Р. Зумрад, Н. Муборак ҳамда А. Ферузаларни Россия Федерациясига олиб бораётганликлари маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Фарғона шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
16:16 / 16.05.2025