Жамият | 21:05 / 04.07.2017
22964
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ИИББ алимент тўламагани учун қидирувда бўлганлар рўйхатини тузди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси сайтида алимент тўламасдан яшириниб юрган шахслар рўйхати келтирилди. Рўйхатдан 31 эркак ва бир аёл жой олган.

Ўзбекистон Оила кодексига кўра, ота-оналар вояга етмаган фарзандларини боқишлари шарт. Ўз мажбуриятларини бажаришни истамаган ота-оналар алимент тўлаши керак бўлади.

Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ва уларга таъминот беришда ота-она мажбуриятлари тенг бўлиб, ундириладиган алимент миқдори алимент тўловчининг ойлик иш ҳақига ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушлар ҳисобида ёки пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.

Мавзуга оид