Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Боғбон” 21 килограмм гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида қўлга тушди
Андижон вилояти миқёсида ўтказилаётган кенг қамровли “Қора дори-2017” тезкор-профилактика тадбирининг I-босқичи давомида Шаҳрихон тумани ИИБ туманда истиқомат қилувчи Р.А. исм-шарифли кишини (исм шарифлари ўзгартирилган) қўлга олди.
Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматига кўра, Бўз туманидаги боғдорчилик хўжаликларидан бирида ишловчи шахс Шаҳрихон тумани ҳудудидаги “Тошкент-Андижон” “А-373” йўлида 3 дона полиэтилен қопларда бўлган жами оғирлиги 21 кг 160 грамм марихуана гиёҳванд моддаларини 1 млн сўмга сотаётган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов Департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми (кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025