Жамият | 11:25 / 05.07.2017
78300
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Бундай иссиқда қандай сув ичиш керак?

Ёз ойи юртимизда жазирама иссиқ бўлганлиги сабаб, инсон организми ҳар қачонгидан-да кўпроқ сув ичишни талаб қилади. Чанқоқни қондириш учун турли ичимликлар, шарбатлар мавжуд. Бироқ уларнинг барчаси ҳам саломатлик учун фойдали эмаслигини ёддан чиқармаслик керак.

Биз ичадиган сув жазирама об-ҳавода чанқоғимизни қондирса, минг дардга даво бўлса, асаб тизимини тинчлантириб, хотиржамлик бағишласа, ундан ташқари cоғлиқ учун фойдали минералларни организмга етказиб берса – қандай яхши. Шундай сув бормикан?

Бундай сув бор! Табиатда мўъжизалар кўп, шулардан бири Ричал-Су шифобахш булоғидир!

Бизга маълумки, Кавказ тоғларидан чиқувчи маъданли булоқлар бутун дунёга машҳур. Лекин Кавказдаги барча сувлар ҳам бир хил хусусиятга эга эмас. Уларнинг жойлашган чуқурлиги, минерал таркибининг ўзига хослиги ва ер қаъридан олиниш услуби бўйича бир-биридан фарқ қилади. 

Кавказнинг 286 та машҳур маъданли сувлари орасида Ричал-Су булоғи энг шифобахш сувлар ўнталигига киритилган. Ушбу маъданли сув 1862 йилдан буён Шимолий Кавказ тоғларида, 1120 метр баландликдан олинади. Ричал-Су маъданли шифобахш булоғи XVIII асрдан бошлаб ўзининг фойдали хусусиятлари билан Грузия, Озарбойжон ва Доғистон халқлари орасида жуда машҳур бўлган. 

Ричал-Су маъданли шифобахш булоғи Россиядаги маъданли сувлар рўйхатида инсон организми учун энг керакли бўлган микроэлементлар мавжудлиги сабабли биринчи ўринларда туради. Бунинг бир нечта сабаби мавжуд:

  • Ричал-Су таркибида инсон организми учун энг керакли бўлган нафақат микро, балки макроэлементлар (йодфторкалий ва бошқалар) ҳам мавжуд;
  • Шунингдек, унда бошқа минерал сувларда учрамайдиган мураккаб таркибдаги  хлорид-гидрокарбонад-натрий маъданлари бор;
  • Булоқ Жанубий Доғистоннинг 500 гектарли қўриқхонасида жойлашган бўлиб, 250 км атрофда бирорта ишлаб чиқариш иншооти йуқ. Бундай экологик тоза шароит булоқ сувининг таркибига зарарли кимёвий моддалар аралашиб қолишидан асраб, унинг табиий мусаффолигини сақлашга ёрдам беради.
  • Одатда, маъданли сувлар ер остидан бурғулаш техникаси ёрдамида тортиб олинади, натижада сув таркибига ёд элементлар, қум ва тупроқ жинслари қўшилади ва сув ўзининг табиий хусусиятларини йўқотади. Ричал-Су маъданли шифобахш суви эса табиий равишда қўриқхонанинг қоқ марказидан отилиб чиқади ва ўзининг ноёб табиий хусусиятларини сақлаб қолади.

Пятигорск Давлат илмий изланиш институтининг қарийб ўнлаб йиллардан бери олиб бораётган кузатувларига кўра, Ричал-Су булоғининг минерал таркибида зарарли ўзгариш кузатилмаган.

Кавказ халқлари орасида Ричал-Су булоғи ҳақида қуйидаги таърифлар мавжуд:

 “У заифларга қувват, кучлиларга эса хотиржамлик бағишлайди". Бу ҳақиқатни 1897 йил А.Григорев ва А.Штакманов каби олимлар булоқ сувини чуқур ўрганиб, унинг ўзига хос, бетакрор хусусиятлари илмий томондан тасдиқлаганлар.

Ричал-Су нинг кимёвий таркиби ва инсон организмига фойдаси билан танишамиз:

Сульфатлар:

Ошқозон кислота ажратмасини пасайтиради

Хлор:

Буйракнинг қон тозалаш функциясини яхшилайди

Йод:

Қалқонсимон без функциясини активлаштиради, моддаларнинг организмга сингиши ва тикланишини  таъминлайди, тана ва мия қувватини тиклайди, асаб  тизимини  тинчлантиради, уйкусизликни кетказади

Гидрокарбонат:

Ошқозоннинг овқат ҳазм қилиш функциясини яхшилайди

Кальций:  

Юрак мушакларининг қисқариш кучини орттиради, иммунитетни оширади, шамоллашни олдини олади, суяк ва тишларни мустаҳкамлайди

Магний:

Қондаги холестерин миқдорини туширади, асаб тизимини мустаҳкамлайди, организмидан зарарли радионуклидларинг чиқиб кетишига имкон беради.

Натрий + Калий:

Тўқималар орасидаги суюқликлар босимини нормаллаштиради, Калий - юрак ва марказий асаб тизимини қувватлантиради, юрак уриш ритмини меъёрга солади, Натрий - организмдаги сув балансини сақлайди

Умумий минераллашганлик — 4,0—5,0 г/л.                              

Шифобахш хусусиятлари

  • Ричал-Су маъданли шифобахш булоғининг суви қуйидаги касалликларнинг олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади:
  • Гастрит
  • Колит
  • Панкреатит
  • Ошқозон-ичак касалликлари
  • Подагра (суяк-бўғинлар кассалиги)
  • Бўқоқ
  • Семириш
  • Қандли диабетнинг енгил кўриниши
  • Вирусли гепатитнинг асоратларини даволаш
  • Йод етишмаслиги билан боғлиқ касалликлар.
  • Ортиқча асабийлашиш
  • Юрак уруш ритмининг бузилиши

Шунингдек, Ричал-Су маъданли шифобахш суви инсон организмини зарарли моддалардан тозалаш ва ёшартириш хусусиятига эга. Ундан косметологлар юз терисини тозалаш, таранглаштириш ва ёшартиришда, соч ва тирноқларни соғломлаштиришда кенг фойдаланишади.

Ушбу ноёб шифобахш булоқ сувидан ичиб кўрган истеъмолчилар интернет саҳифаларида ўз фикрларини қолдирар эканлар, унинг таъми, шифобахш хусусиятлари, Ҳатто оғир иш кунидан сўнг таранглашган асабларни тинчлантириб, чарчоқни олиб, инсонга хотиржамлик бахш этувчи хусусиятларини ҳам эътироф этишган.

Ўзбек халқи - меҳмондўст халқ, азал-азалдан тўй-ҳашамларни тўкин дастурхонсиз ўтказмайди. Ҳатто энг кичик меҳмондорчилик ҳам 3-4 хил овкатсиз ўтмайди. Нози-неъматларнинг кети узилмайди, аммо... Бундай тўкин дастурхонлар ошқозонимизни қийнаб қўйиши мумкин. Дастурхонингиз кўрки бўлган Ричал-Су айни шундай дамда сизга ёрдам беради. Тўйиб овқатланган меҳмон бир стакан Ричал-Суни ичса, кифоя. У ошқозондаги оғирликни 15 дақиқага қолмай кетказади ва ҳазм бўлиш жараёнини тезлаштиради. Гап, чойхона каби улфатчиликларни бундай сувсиз тасаввур килиш кийин.

Ёзда табиий булоқ суви билан чанқоқ босинг. Турли дори-дармон ўрнига маъданли булоқ сувини ичиб, шифо топинг. Кавказ тоғларининг бетакрор хаётбахш булоғини яқинларингиз билан баҳам кўринг. Минг дардга даво бўлувчи шифобахш булоқ суви энди Ўзбекистонда ҳам мавжуд. Уни шаҳримиз дўконлари ва МАКРО супермаркетлар тармоғидан харид қилишингиз мумкин.

Ричал-Су табиий маъданли булоғининг Ўзбекистондаги расмий дилери: “NUR GAMILON” компанияси. Тел:(+99897) 709 14 44.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид