Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқот: Аксар америкаликлар иммиграция чекловларини қўллаб-қувватламоқда
Америкаликларнинг аксарияти аҳолисининг кўпчилиги мусулмонлардан ташкил топган мамлакатлар фуқароларини АҚШга киритмаслик бўйича ҳукумат тақиқини қўллаб-қувватлайди. Politico газетаси буюртмаси бўйича Morning Consult тадқиқот фирмаси томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижасига кўра, овозлар 60/28 нисбатда Дональд Трамп маъмурияти фойдасига тақсимланган. Мазкур тақиқ Эрон, Ливия, Сомали, Сурия, Судан ва Яманга тегишлидир.
Газета олинган натижаларни изоҳлар экан, "амалда бу сиёсат президент шахсиятидан фарқли равишда анча машҳурроқ бўлиши мумкин", деган фикрни илгари сурмоқда. Чунки, Трампнинг шахсий рейтинги айни вақтда 40 фоизлик кўрсаткич атрофида.
Ижтимоий сўров 29-30 июнь кунлари ўткзилган бўлиб, унда 2 минг атрофида киши иштирок этган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025