Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампга Ҳамбургдаги меҳмонхоналардан жой тегмади
АҚШ Давлат департаменти ходимлари мамлакат президенти Доналд Трамп учун 7–8 июль куни G20 саммити ўтадиган Ҳамбург шаҳрида меҳмонхона буюртма қилишга улгурмади. Бу ҳақда Buzzfeed портали ўз манбасига асосланган ҳолда хабар берган.
Қайд этилишича, Трамп маъмурият вакиллари билан бирга Four Seasons меҳмонхонасида тўхтамоқчи эди, аммо бу меҳмонхона Саудия Арабистони вакиллари томонидан банд қилиб бўлингани аниқланди. Бу вақтда эса шаҳарда АҚШ президенти тўхташи мумкин бўлган люкс тоифадаги барча меҳмонхоналарда бўш жой қолмаганди.
Шундан сўнг, Трамп аввалига Берлинга бориб, пойтахтаги меҳмонхоналардан бирида қолиш ва Ҳамбургга вертолётда боришни режалаштиради.
Лекин кейинчалик, Трампни Ҳамбургдаги ҳукумат уйида қабул қилишган, унинг жамоаси эса АҚШ консулхонасида жойлашишган.
Намойишчилар Мелания Трамп тўхтаган меҳмонхонани ўраб олишди
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025