Жамият | 23:03 / 09.07.2017
15559
1 дақиқада ўқилади

2017 йилнинг биринчи ярмида 100 га яқин мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессияси Сенат фаолиятининг биринчи ярим йиллик бўйича ҳисоботига бағишланди. Унда журналистлар сенаторларга қатор саволлар билан мурожаат қилишди. Жумладан, "Сенат неча нафар мансабдор шахс ҳисоботини қониқарсиз деб топди ва ўша ҳисоботларга қандай чоралар кўрилди?" деган саволга мутахассислар қуйидаги жавобни беришди:

"Юқори идоралардаги раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитганимизда бизда доим чуқур таҳлиллар ўтказилади. Албатта биз Сенат томонидан вазирлик раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб, катта таҳлилларга асосланган тавсияларни берамиз. 

Ваколат доирасида қонунлар ижросига эътибор бермаган, фуқароларнинг муаммоларини жойида ҳал қилмаган, 100 га яқин мансабдор шахс жавобгарликка тортилгани ҳақида айтишим мумкин. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, сенаторлар ўз фаолиятидан қониқяпти дейишдан йироқмиз. Қачонки инсон ўз ишидан қониқиш ҳосил қилса, демак, ўша одам ўлган деб ҳисоблайверинг, унда ривожланиш бўлмайди".

Мавзуга оид