Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср ва Ливия ўртасидаги саҳрода 40дан ортиқ жасад топилди
Ливиянинг Тобрук шаҳри яқинидаги саҳрода, Миср билан чегарани ноқонуний кесиб ўтган 40дан ортиқ муҳожирларнинг жасадлари топилди. Бу ҳақда Қизил яримой жамияти маълумотига асосланган ҳолда «Ал-Масри ал-Яум» газетаси хабар ёзган.
Газета суҳбатдошининг сўзларига кўра, ҳарбийлар саҳрода 28 жасадни аниқлаган, бедуинлар эса яна 18 жасад топган. Айни вақтда 7 кишининг шахси аниқланган, улар Миср фуқароларидир.
Ҳодиса юзасидан текширувлар ўтказилмоқда.
Маҳаллий полиция маълумотига кўра, муҳожирлар 4 кун олдин сувсизлик ва очликдан ҳалок бўлган.


Мавзуга оид
11:37 / 14.01.2025
Саҳрода сабзавот етиштириш учун дунёдаги биринчи шишириладиган ферма тақдим этилди
18:10 / 26.12.2018
Баландлиги 20 метр: Сонора саҳросидаги ичида бойўғлилар яшайдиган улкан кактуслар
22:46 / 13.12.2018
Миср мўъжизаси: 200 гектар саҳрода дарахтлар қандай ўстирилди?
17:20 / 03.01.2018